Малака ошириш тингловчилари учун маҳорат дарси
Сув хўжалигининг республикамиз иқтисодиётидаги ўрни муҳимлигини эътиборга олган ҳолда бу соҳага кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш замонавий талабларга мувофиқ янгича ёндошишларни талаб қилади. Мутахассис ва тингловчиларга янги маълумотларни бериш, замонавий технологиялар билан таништиришда маҳорат дарслари алоҳида аҳамият касб этади. Шундай маҳорат дарсларидан бири институтимиз ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида ташкил қилинди.
Маҳорат дарси “Ирригация ва мелиорация” кафедраси доценти Адҳам Маматалиев томонидан “Суғориш усуллар ва техникаси” мавзусида олиб борилди. Дарсда Тармоқ марказнинг “Сув хўжалиги ва мелиорация” қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши бўйича тингловчилари, институтнинг профессор-ўқитувчилар ва магистрлар иштирок этишди. Юқори савияда яхши педагогик маҳорат билан ўтилган ушбу дарс барча иштирокчиларни фаолликка ундади ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Маҳорат дарси самарали ўтилганлиги ва мақсадга эришилганлиги иштирокчилар томонидан эътироф этилди.
ПКҚТваУМО тармоқ маркази директори Ғ.Бекмирзаев ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари: Раҳимбой Жуманиёзов