Хотин-қизларнинг инновацион лойиҳаси

“Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” III Республика танловида олима аёллар, докторант, ўқитувчи, талаба, ўқувчи, муҳандис, дастурчи, шифокор, фармацевт, тадбиркор, ҳунарманд ҳамда бошқа соҳаларда ихтирочилик, рационализаторлик ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган хотин-қизлар ўз ихтиролари, инновацион ғоялари ҳамда лойиҳалари билан иштирок этмоқда.  Шу боис Институтимиздан ҚХМ факультети "Трактор ва автомобиллар" кафедраси доценти  Н.А.Холиқова “Энг яхши фойдали модель” лойиҳаси бўйича республика танловида иштирок этди.

 

 

Факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Бойматов ахбороти

Институт матбуот хизмати Р.Жуманиёзов