“Covid-19” Коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкин?
Бугун ахборот ва мураббийлик соатида “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг 2 - курс 2 - гуруҳ талаба-ёшлари ўртасида “Коронавирус оқибатлари” тўғрисида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу йиғилишда Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, институтнинг “Тиббий бўлим”и ҳамшираси Х.Ҳайитовалар талаба-ёшларга “Коронавирус” қилиб чиқиш ҳолатлари(КВИ) ўткир респиратор касаллик бўлиб, у юқори нафас йўлларининг яллиғланиши ва суст намоён бўладиган умумий заҳарланиш белгилари билан кечадиган касаллиги тўғрисида маълумот берди.
Шунингдек йиғилишда вирусни юқиш йўллари, клиник белгилари, олдини олиш чоралари бўйича керакли тушунчалар берилди. Бўлиб ўтган давра суҳбатида талабалар ўзини қизиқтирган саволларни бериб, мутахассислар томонидан керакли жавоблар олишди. Тадбир сўнгида Тиббий бўлим шифокорларига ўз вақтларини аямасдан ташриф буюрганлари учун гуруҳ мураббийи Ҳ.Эшова талабалар номидан миннатдорчилик билдирилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати