Хамкорлик давр талаби

2020 - йилнинг 12 - март куни ЎзЭКСПО Марказида “Uzbekistan Global Agro Forum” доирасида “Инновацияларни жорий этиш ва қишлоқ хўжалигини бошқариш технологияларини такомиллаштириш” бўйича фермерлар ва ишлаб чиқарувчилар учун семинар - тренинг дастури бўлиб ўтди. Семинар - тренинг дастури AgroMart.uz - Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Координатори офиси ҳамда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, “Ирригацция ва мелиорация” кафедраси профессори в.б. Матякубов Бахтияр Шамуратович мазкур семинар - тренингда  “Сув тежамкор технологияларининг қўлланилиш  омиллари” мавзусида маъруза қилди. 

Мазкур семинар-тренинг халқаро хамкорлик доирасида ташкил қилинган бўлиб, фермерлар ва ишлаб чиқарувчилар учун жуда қизиқарли ўтказилди. Шу билан бир қаторда фермерлар ва ишлаб чиқарувчилар ЎзЭКСПО Марказида “Uzbekistan Global Agro Forum”га ташриф жараёнида Республикада фаолият юритаётган сув тежамкор технологияларни лойихалаш компаниялари билан яқиндан танишишди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати