“Музейлар-маърифат маскани”
2021 йил 12 март куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультетининг бир гуруҳ талабалари (86 нафар) гуруҳ мураббийлари Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон тарихи” Давлат музейи, “Амир Темур ва Темурийлар тарихи” Давлат музейи, “Қатоғон қурбонлари” музейи ва “Қуролли кучлар” музейларига саёҳат қилишди.
Музейларга саёҳат давомида талабалар ватанимиз тарихи ва ривожланиш босқичлари, қадимий асори-атиқалар, маданий, хўжалик ва ижтимоий ҳаёт тарзи билан танишишди. Талабаларимиз дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишди.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев маълумоти
ТИҚХММИ матьбуот хизмати