Кутубхона-бетакрор кошона ва маърифат камалаги
Олий ўқув юрти кутубхоналари билимларнинг асосий манбаси ва сақловчи хазинаси бўлиб келган. Улар «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ва «Таълим тўғрисида»ги Қонунда белгилаб берилган билимли, малакали мутахасис кадрларни тайёрлашнинг асосий бўғини ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарларининг ва юқори ташкилотларнинг барча ҳужжатлари, миллий истиқлол ғоясига оид адабиётлар шу кутубхона орқали тарғиб қилинади ва ўргатилади. Институтимизнинг “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факултетининнг ТТТЕМ 1-курс талабалари гуруҳ мураббийлари А. Мустафоқулов ва А. Пардайевлар раҳбарлигида А. Навоий номидаги Миллий кутубхонасига таштиф буюрдилар.
Ушбу кутубхона ҳозирда мамлакатимиздаги барча ахборот-кутубхона муассасалари учун мувофиқлаштирувчи ва услубий марказ вазифасини оʻтамоқда. Кутубхона ҳузурида ташкил этилган Республика услубий кенгаши кутубхоналар фаолиятини ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш, алоҳида кутубхоналар учун намунали низомлар, услубий-библиографик қўлланмаларни жорий этишга доир тавсияларни ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. Шунинг билан битга талабалар кутубхонага доимий аъзо бўлиб ўзлари қизиққан адабиётлардан баҳраманд бўлдилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати