Математика фан олимпиадаси натижалари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сон Қарорига мувофиқ ЎзР ФА Математика институти ва Ўзбекистон Миллий Университети ҳамкорлигида шу йилнинг 4-5 март кунлари Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган Олий таълим муассасалари талаба-қизлари ўртасида олимпиада ўтказилди.
Математика фанидан анъанавий тарзда ўтказиладиган фан олимпиадасида институтимиз талаба кизларидан тузилган ТИҚХММИ жамоаси техника ва иктисодий ОТМ ўртасида фахрли 1-ўринни эгаллади. Умумий рўйхатда ЎзМУ Математика факультети 3 боскич талаба қизлари 1-3 ўринни олган бўлсада, ТИҚХММИ талаба қизлари ҳам улардан қолишмаган ҳолда барча ОТМ орасида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашди.
ТИКХММИ талаба кизлари ЎзМУ Математика факультетининг юкори курс талаба кизлари билан баробар беллашиб математика соҳасига доир мураккаб математик масалаларни ечишди. Якунда эса ташкилотчилар томонидан муносиб такдирланишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати