Тошкент политехника музейига саёҳат
Бугун фан-техника тараққиёти янги-янги марраларни забт этмоқда. Таъбир жоиз бўлса, ҳар куни инсониятга янада қулай шароит ва имконият яратилмоқда. Бироқ унинг ибтидоси ҳақида ҳамма ҳам тўлиқ тасаввурга эга эмас. Автомобилсозлик саноати бугунга қадар қандай йўлларни босиб ўтган? Бир неча аср муқаддам яратилган илк машиналар, тракторларнинг кўриниши қандай бўлган? Улар қандай ҳаракатланган? Бу каби саволларга Тошкент политехника музейидан жавоб топасиз...
2019-йил 12-апрель куни “Гидромелиорация” факультети “Гидрология (Сув омборларида)” таълим йўналиши 2-курс 17-гуруҳ талабалари ва гуруҳ мураббийи “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ассистенти С. Мансуров бошчилигида Тошкент Политехника музейига саёҳат уюштирилди.
Ташриф давомида транспорт ривожланиши тарихи, фан ва техника, буюк олимлар ихтиролари, “Жаҳон автомобилсозлик тарихи,” “Ўзбекистон автомобил соҳаси тарихи” ва бошқа маълумотларга эга бўлишди. Шу билан биргаликда General Motors заводи конвейеридан турли йилларда чиққан илк автомобилларни Республикамиз биринчи президенти Ислом Каримовнинг музейига қилган совғасини кўришга мушарраф бўлишди.
“Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ассистенти Мансуров С.Р. ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов