Ҳашар – элга ярашар!

Халқимиз азалдан тўй тантаналар, улуғ айём ва шодиёна кунларни бунёдкорлик, ободонлаштириш, ҳайру саҳоват йўлидаги эзгу юмушлар билан кутиб олишга одатланган. Бу каби ибратли саъй-ҳаракатлар ҳамиша умумхалқ ҳашари йўли билан, каттаю кичикнинг иштирокида амалга оширилади.

Институтимизнинг ҚСХЕТ факултетининг барча кафедралари анъанага мувофиқ ҳафтанинг ҳар шанба куни ўзларига бириктирилган ер майдонларда профессор – ўқитувчилар талабалар билан биргаликда ҳашар ишларини олиб борадилар. Факультетнинг барча кафедралари билан бир қаторда “Электротехника ва мехатроника” кафедраси жамоаси ҳам ўзларига бириктирилган ҳудудда тозалик ишларини олиб бордилар.

“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетининг бош мураббийи О.Назаров ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати