Яхши дам ҳамиша ҳамдам

“Гидромелиорация” факультети Сув хўжалиги ва мелиорация йўналиши 401- гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийси “Е ва СРБ” кафедраси доценти Равшан Бойиров билан биргаликда Ўрта Осиёнинг асосий қон томирларидан бири бўлмиш Сирдарё дарёсига экскурсия уюштиришди.  экскурсия давомида талабалар балиқ ови билан биргаликда маънавий ва маданий ҳордиқ олишди (шу ўринда, дарё ҳавзаси тушунчаси ва балиқичилик секторининг нозик масалалари тўғрисида амалий ва назарий лекция ҳам бўлиб ўтди).

Бу тадбирдан мақсад гуруҳдаги барча талабалар билан биргаликда талабаликнинг олтин даврини ҳис қилишдан иборатдир. Халқимизда “Яхши дам меҳнатга ҳамдам” деган мақол бор, том маънода бу мақолни “Яҳши дам яхши ўқишга ҳамдам” деб айтиш мумкин! Чунки бу тадбир бу ҳафтадан бошланадиган талабаликнинг энг сўнгги имтиҳонларини аъло даражада ўтказишга сабаб бўлади! Институтимизнинг барча талабаларини имтиҳонлардан олдин Табиат қўйнига саёҳат уюштиришга тавсия берамиз!

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати