Зиёрат ва маърифат
Прездентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлагандек " Ўзбекистон ҳам саёҳат, ҳам зиёрат учун қулай мамлакат. Чунки она заминимизда бутун дунёга маълум ва машҳур бўлган аждодларимиз мангу қўним топган." Ички туризимни ривожлантириш ҳозирги кунда Республикамизда катта ишлар олиб борилмоқда. Шу муносабат билан институтимизнинг "Ер ресурсларини бошқариш" факултети “Геодезия ва геоинформатика” кафедрасида профессор ўқитувчилари шу йилнинг 11-апрел куни Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган муқаддас жой "Ҳазрати Али Бува" масжидига зиёрат мақсадида ташриф буюришди ва у ерда жойлашган муқаддас қадамжолар билан танишдилар.
Муқаддас жойларга зиёрат қилиш туйғуси инсонларнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Зиёрат чоғида муқаддас жойида Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар руҳига самимий тилаклар билдирилди. Шуни фахр билан айтиш керакки, дунё цивилизациясига илм-фанига, умуман башариятнинг ҳам маънавий, ҳам моддий юксалишига беқиёс улуш қўшган аждодларимиз мангу яшайди, барчамизнинг қалбимизда, юртимизнинг ҳар қарич ери муқаддас, ҳар қарич ери зиёратгоҳдир.
ТИҚХММИ матбуот хизмати