Давлат дастури ижрода

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида гуруҳ билан ишлаш бўйича йўл харитасига асосан Зиёрат туризми ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида “Гидромелиорация” факултети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 201 - гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийси Д.Аллаёров билан биргаликда Самарқанд шаҳрига ташриф уюштиришди.

Ушбу саёҳат давомида талабалар Ислом Каримов мақбараси, Шоҳи-Зинда мажмуаси, Бибихоним мажмуаси, “Регистон” ансамбли Амир Темур мақбараси ҳамда Мирзо Улуғбек расадхонасига ташриф буюриб буюк тарихимиз ва тарихий обидалар билан танишишди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати