Санъат наслида ва аслида
Мамлакатимизда ўз ҳаёти давомида муайян касб-ҳунар билан эътиборга молик бўлган сулолалар талайгина. Шажаранинг бобоси, ота –онаси ва фарзандлари ана шу соҳани маҳкам тутишади ҳамда шу соҳанинг ривожига ўз истеъдоди билан ҳисса қўшишади. Ана шулардан бири Режаметовлар сулосасидир. Тўғон Режаметов уларнинг рафиқаси Ширин Азизова ва уларнинг фарзандлари Фотима, Ҳусан Режаметов ва уларнинг фарзандлари ҳам кино ва театр санъатига ўз тақдирини боғлаганлар.
“Ибратли ижодкор инсонлар” рукнидаги маънавий-маърифий тадбирнинг навбатдаги меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист эл суйган актриса Фотима Режаметова бўлди. У 100 га яқин фильмларда катта – кичик ролларни ижро этиб мухлислари ишончини қозонган санъаткорлардандир. Ўз ҳаёти ва ота – онасининг кино санъатига бўлган муносабати борасида ибратомуз мисоллар келтириб ўз тақдирида санъатнинг роли хусусида сўзлади. Талабалар оғзаки ва ёзма тарзда турли хил саволлар билан санъаткорга мурожаат қилишди.
Тадбирда ҚХМ ва ҚСЭА факультети талабалари ва деканлар У. Қўзиев, А. Исаевлар қатнашишди. Тадбир қизиқарли ва жозибали йўсинда ўтди. Тадбир якунида Бородин уй музейи ва ЎзЛИДЕП ижроия кенгаши ходимлари ҳам қатнашишди. Сўнгра Институт ректори ва “Нотиқлик санъати академияси” таълим муассасаси директорининг имзолари билан тасдиқланган ФАХРИЙ ЁРЛИҚ ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
ГИМ факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси ассистенти Баҳриддин Муқимов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов