Уруш машаққатларини ҳис этмоқ
2019 йил 11 май куни “Гидромелиорация” факультети СХМ таълим йўналиши 104-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи доцент С.Буриев бошчилигида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни – умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида ташкил этилган байрам тадбирларида иштирок этишди. Байрам тадбирлари доирасида ҳарбий кўргазма ташкил қилинди. Унда уруш даври шароитини акс эттирувчи экспонатлар, жумладан, окоп ва блиндажлар, ўша давр қурол-аслаҳалари, ҳарбий техникалар намойиш қилинди. Тадбир давомида гуруҳ талабалари ҳарбий техника ва либослар билан суратга тушиш, яхлит ансамбль томонидан тайёрланган декорациялар ва саҳна кўринишларини томоша қилиш имкониятига эга бўлдилар.
104-гуруҳ мураббийи доцент Салимжон Буриев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов