“ҲУМО АРЕНА” муз мажмуасида
Тошкент шаҳрида “Ҳумо аренаси” муз саройи қурилиши Бунёдкорлар ва аксар Ўзбекистонликларнинг фикрича, Тошкентда ёпиқ муз стадионининг барпо этилиши Ўзбекистон ўзини шу пайтгача халқаро мусобақаларда намойиш этаолмаётган қишки спорт турларининг ривожига ёрдам беради. Шу мақсадда Институтимиз ректорининг 2019 йил 20 апрелдаги ва "Гидромелиорация" факультети деканининг 2019 йил 20 апрелдаги “ГМ" факультети талабаларининг Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, “Ҳумо аренаси” ва “Тошкент сити” (“Toshkent City”)га ташрифи юзасидан режа-жадвали”га мувофиқ 2019 йил 11 май куни “Гидрология (сув омборларида)” таълим йўналиши 2-босқич 217-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи С.Р. Мансуров билан биргаликда “Ҳумо аренаси”га ташриф буюришди.
Муз мажмуасининг инфратузилмаси томошабинлар уч қаватда ўтирадиган 12 500 ўринлик катта муз аренаси, 200 томошабинга мўлжалланган машқлар муз аренаси, азиз меҳмонлар учун ўта қулай 3 та ВИП-ложа, 14 дан 22 тагача томошабинга мўлжалланган 34 та ВИП-ложа, деразалари машқлар муз аренасига қараган премиум тоифадаги ресторан ва қаҳвахона, замонавий талабларга мос жиҳозланган спортчилар учун 17 та кийиниш хонаси, 3 та спорт зали, маданият вакиллари учун 5 та грим хонаси, матбуот маркази, конференциялар зали, спорт анжомлари дўкони, фитнес ва болалар учун ўқув-кўнгилочар ҳудуддан иборат. Мажмуа атрофидаги ҳудудда кўп қаватли паркинг, оила бўлиб дам олиш учун рекреатсия зонаси ташкил этилганлиги ҳақида маълумотларга эга бўлишди.
Янги мультифункционал муз мажмуаси – Ўзбекистон учун эксклюзив лойиҳа ва бугунги кунда азим шаҳарнинг энг аъло спорт-маданият маркази деган номга даъвогар ва сазовор бўлмоқда. Талабалар саёҳат давомида илм-фанни чуқур ўзлаштириш ўз келажаги ва мамлакат тараққиёти учун катта ҳисса бўлишини қалбдан туйдилар.
“Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ассистенти С.Р. Мансуров ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов