Прагада ўзбек ватандошлар ўртасидаги футбол турнири

Муайян мусобақа бўйича ўз юртингда ғолиб бўлиш яхши, ўзга давлатда ўз юртинг шаънини ҳимоя қилиш ва ғалаба қозониш бошқача. Тақдир тақозоси билан ўзга юртларда яшаётган ватандошларимизнинг ютуқлари ҳам бизнинг ютуғимиз. Хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий,  иқтисодий ислоҳотлар жараёни билан яқиндан таништириш давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган изчил ҳаракатларнинг узвий қисмидир. Европа давлатларида яшаётган, меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ўзбекистонлик юртдошлар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган футбол турнирида  институтимизнинг “Ирригатор” жамоаси фаол иштирок этди. “Давра” номидаги ўзбек- немис маданий жамияти ташаббуси билан 2019 йил еттинчи маротаба ташкил этилган “Европадаги ўзбеклар ўртасидаги футбол турнири”да Европанинг турли давлатларидан истиқомат қилаётган ва таҳсил олаётган 200  нафардан ортиқ ўзбекистонликлар иштирок этди. Мусобақада  FC Nihol, FC Kosonsoy, FC Turin Munchen, FC Mahalla Prague, FC Olympia Munchen, FC Milliy, FC Munchen, FC Dortmund, FC Bayern Munchen, FC Prague Mahalla 2006, FC Zarba Munchen, FC MBA, FC Irrigator, FC Istiqlol жамоалари  ғолиблик учун курашди. Мусобақа ўзаро дўстлик ва соф рақобат асосида ўтди. Унда фахрли учинчи ўринни институтимиз “FC Irrigator” жамоаси, фахрли иккинчи ўринни “FC Dortmund”, фахрли биринчи ўринни “FC Munchen” қўлга киритди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад – хорижда яшаётган ватандошлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, самимий ва дўстона мусобатларни янада ривожлантиришдир.

Касаба уюшмаси қўмитаси раиси  Ф.Ирисов  ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов