Китоб тафаккурни кенгайтиради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 19 март куни Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.
Шу кунларда мазкур ташаббус ижроси доирасида республикамизда қатор амалий тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Айнан тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш бўйича "Ер ресурсларини бошқариш" факультетида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугун "Ердан фойдаланиш" кафедраси ҳамда Олий математика кафедрасининг профессор-ўқитувчилар, факультет декан муовинлари, ташаббуси билан 4 - чи талабалар турар жойида талаба-ёшлар ўртасида мен севган китоб мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда талаба-ёшларимиз ўқишдан ташқари бадиий адабиётлар ўқиётганликлари, бугунга қадар талабалар нечта бадиий адабиётлар ўқиб тугатганликлари тўғрисида суҳбатлар бўлиб ўтди. Энг кўп китоб мутолаа қилган талабаларимиз муносиб тақдирланди. Албатта, бундай тадбирлар мамлакатимизда ёшларини миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук бўлиб, тафаккури кенг юртимиз равнақида хизмат қиладиган ёшлар бўлиб етишларига туртки бўлади деган умиддамиз.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов