Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг туҳфаси

2019 йил 11 июнь куни Қашқадарё вилояти ҳокими Рўзиев Зафар Шаропович томонидан ТИҚХММИ раҳбарияти номига энг самимий ва эзгу ниятлар билан билимлар манбаи бўлмиш китоблар мажмуи тақдим этилди. Ўзбек ёзувчиларидан Тохир Маликнинг “Одамийлик мулки” мажмуаси, “Тафаккур гулшани”, “Қуёшингиз ботмасин” ва бошқа танланган асарлари, Эркин Воҳидовнинг танланган асарлари, ёзувчи Шуҳратнинг роман ва ҳикоялари, Чингиз Айтматовнинг ва чет эл ёзувчиларининг асарлари шулар жумласидандир. Ушбу сара асарлар Ахборот-ресурс маркази фондидан муносиб жой эгаллади ва улар албатта ўз фойдаланувчиларини топишига ишонамиз.

Ахборот - ресурс маркази директори в.б. М. Ахмедова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов