Тонгги бадантарбия – танга қувват
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб беришдир. Худди шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олдинга сурган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчиси “Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитларни яратиб бериш” дир. Шунга мувофиқ Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов факультетга қарашли Талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талабалар билан институт спорт мажмуасида 2019 йил 12 июн куни эрталабки соат 06:00 да гимнастика машғулотларини ва сўнгра икки гуруҳга бўлинган ҳолда, футбол мусобақасини ўтказишди:
“ГТҚ” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов