Ҳамкорликдаги тадбир
Инсон саломатлиги ўз қўлида эканини ҳар доим ҳам хаёлига келтиравермайди. 2018 йил 11 октябр куни соат 10-00 да “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факултети талабалари иштирокида Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази билан ҳамкорликда “ОИВ инфекцияси профилактикаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази шифокори Д.М.Эрматова тадбир иштирокчиларига ОИВ/ОИТС касаллигининг келиб чиқиш сабаблари ҳамда олдини олиш бўйича маълумотлар берди.
Ҳозирги кунда жаҳон бўйича 34 миллион киши ОИВ инфекциясига чалинган бўлиб, ҳар йили уларнинг сафига яна 2 миллион 700 минг нафар киши қўшилмоқда. Бу бедаво дард сўнгги йилларда ёшлар орасида кенг тарқалганлиги хавотирлидир.
Тадбир сўнгида ОИВ инфекцияси касаллигига тегишли бўлган видеороликлар намойиш этилди ҳамда Тошкент шаҳар ОИВга қарши курашиш Маркази томонидан тайёрланган касаллик тўғрисидаги маълумот жамланган буклетлар талабаларга тарқатилди.
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ортиқбой Рўзибаев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов