Ватан тақдирига дахлдорлик тадбири

Жон ва тан аслида, жонажон ватан билан уйғун. Ҳар иккаласи ҳам асраб-авайлашга лойиқ. Бу эса инсоннинг иродаси ва ватанпарварлик туйғуси билан боғлиқ. Танпарварлар кўп, ватанпарварлар кам бўлган жамиятда юрт қисматига дахлдорлик туйғуси бўлмайди. Уларнинг бири баданини ҳимоя қилса, иккинчиси эса киндик қон тўкилган маконини кўз қорачиғидек асрайди. Демак, ватан туйғуси чинакам ватанпарварлар қалбида бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш уларнинг қалбида Ватан тақдирига юксак дахлдорлик, шижоат ва фидойилик туйғуларини шакллантириш бўйича 2018 йил 12 октябрда “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” мавзусида “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети талаба-ёшлар билан маърифий учрашув ўтказилди.
ТИҚХММИ ҳарбий кафедра бошлиғи подполковник Р.З.Минлишев, ҳарбий кафедра бошлиғи ўринбосари подполковник В.И.Тагаев, ҳарбий кафедра етакчи ўқитувчилари заҳирадаги подполковниклар Х.И.Эргашев ва М.Т. Умиров ҳамда “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети декан ўринбосарлари Ш.Бердиев ва Ж.Рахимовлар иштирок этдилар.

 

“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети декан ўринбосари Ш. Бердиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов