“Шаҳидлар хотираси” музейига ташриф

2018 йил 12 октябрь куни Гидромелиорация факультети, Сув хўжалиги ва мелиорация таълим йўналишининг 304-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийси З.Бекназарова билан биргаликда “Шаҳидлар хотираси” музейига ташриф буюришди.  “Шаҳидлар хотираси” мажмуаси мустабид тузум даврида зулм ва тажовуз қурбони бўлган юртдошларимиз хотирасига кўрсатилган улкан эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир. Бу ерда аждодлари хотирасини ёд этишга келганлар, айниқса, ёшлар бугунги тинч ва осойишта, тўкин ва фаровон ҳаётга қандай оғир йўқотишлар, синовлар ва машаққатлар эвазига эришганимизни англайди, тинчликнинг, мустақилликнинг нақадар буюк неъмат эканини теранроқ ҳис этади. Бугунги озод ва обод кунларни орзу қилган, шу йўлда ўз ҳаётини ҳам аямаган аждодларимизнинг хотирасини ёд этар эканмиз, истиқлол туфайли юртимизда тарихий адолат қарор топганига, халқимиз ўтмишдан сабоқ чиқариб, буюк келажак сари дадил интилаётганига, бунда табаррук қадамжолар катта тарбиявий аҳамиятга эга эканига яна бир бор амин бўламиз.

 

 

ГМ факультети декан ўринбосари Х.Туйчиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов