«Келес» подстанциясига ташриф
2019 йил 12 ноябрь куни 411-гуруҳ талабалари билан 2,3 жуфтликдаги «Электроэнергетика системалари» фанидан лаборатория машғулотларини Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқларига қарашли «Келес» подстанциясида ўтказилди. Машғулотларни ўтказиш учун «Келес» подстанцияси билан келишилган ҳолда дастур ишлаб чиқилди ва шу программа бўйича ишлар бажарилди. Машғулотлар режаси тўлиқ бажарилди. Қуйида машғулотлардан лавҳалар келтирилган.
ЭТ ва ҚТЭМ кафедраси доценти А. Д.Рахматов axбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов