Қизғин мусобақа
Ютиш ва ютқизиш ҳаётда ҳам, спорт муобақаларида ҳам бор. Бахт ва омадни қаршилаш, муваффақият қучиш ёки мағлубият алами ҳар бир инсон умрига мезон. Шундай экан, ютиш лаззати ва ютқизиш аламининг қайси жамоага хослигини билиш учун ўйин жараёнини томоша қилиш керак. Қизғин мусобақалар давом этади.
Жорий йилнинг 11 ноябр куни “Гидромелиорация” факультети талабалари ўртасида декан кубоги мусобақаси ўтказилди. Футбол ўйини натижасига кўра 1 – ўрин 3 курс терма жамоасига кулиб боқди. 4 курс жамоаси 2 ўринни, 3 – ўринни эса 202 – гуруҳ талабалари эгаллашди.
Ушбу мусобақа талабаларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш мақсадида ташкил этилган бўлиб "Соғ танда соғлом ақл" Ёшларга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилгани билан характерланиб туради.
“ГМ” факультети декан ўринбосари Хайрулло Тўйчиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов