Буюк ва суюк ёзувчи

Қирғиз халқи Чингиз Айтматов билан қай даражада фахрланса, ўзбек халқи ҳам уни шу даражада эъзозлайди ўз фарзандидек суяди, ардоқлайди. 2018 йил 12 декабрь куни  “Буюк адиб ва жамоат арбоби ўзбек ва қирғиз халқ  ёзувчиси Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишланиб ўтказилган тантанали тадбирда Бодомзор йўли кўчасига Чингиз Айтматовнинг номи берилди ҳамда шу кўчада адиб ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда "Ер ресурсларини бошқариш" факультети талабалари декан, декан ўринбосари ва профессор ўқитувчилар фаол иштирок этишди. Тадбирда бир гуруҳ давлат арбоблари, шоир ва ёзувчилар, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сирожиддин Саййид, Президент маслаҳатчиси, Бош вазир ўринбосари хотин-қизлар қўмитасининг раиси ва оммавий ахборот воситаси ходимлари ташриф буюришди. Ушбу ҳайкал очилишида адибнинг ижодини қизиқиш билан севиб мутолаа қиладиган   факультетнинг 1 курс 2 гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийси бошчилигида  фаол эштирок этишди.

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

Институт матбуот котиби  Раҳимбой Жуманиёзов