Aср вабоси
Инсоният таррақиётнинг янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб колмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир. Глобал муаммога айланган ушбу иллатга қарши курашиш ҳар бир инсоннинг бурчидир.
Ўтган асрдан бизга “Mерос” бўлиб қолган гиёҳвандлик балоси ҳамон инсоният келажагига xавф солиб келмоқда. Энг ачинарлиси, гиёхвандлик оғир жиноятларнинг содир этилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига саббаб бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра,. дунёда 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик дардига йўлиққан. Унинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этмоқда. Бунинг оқибатида ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмади. Шу билан бирга, жаҳонда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади. Шу боисдан, гиёҳвандликка қарши қурашни кучайтириш мақсадида 2-ТТЖнинг 4-ташаббус хонасида “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети “Электротехника ва мехатроника” кафедраси ташаббуси билан “Миллий гвардия” ходими Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси 4-алоҳида батальони кадрлар гуруҳи катта инспектори лейтенант Расулов Тоҳир Асқар ўғли ва кафедра профессор-ўқитувчилари
Факультетимиз талабаларига юқорида келтирилган “Гиёҳвандлик - аср вабоси” мавзусида йиғилиш ўтказишди. Талабалар ўзларидаги қизиқтирган барча саволларга жавоб беришди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов