Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша
Ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек енг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган сиз, азизларни, бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил етилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод етамиз. Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз аввало, ўз жанговар постида доимо ҳушёр ва сергак туриб, юртимиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраб келаётган мард ва жасур, содиқ ўғлонларимизни, фидойи ота-боболаримизни, ҳақиқий ватанпарвар инсонларни шарафлаб, уларнинг шаънига енг езгу тилакларимизни изҳор етамиз.
Букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён етиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд етиб, езгу ишларини давом еттириш, сафимизда юрган кексаларни езозлаш – одамийликнинг енг олий мезони ва бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий қадриятдир. Халқимиз азалдан ўлкамизни босқинчилардан ҳимоя қилган, унинг еркинлиги, мустақиллиги ва дахлсизлиги учун курашган қаҳрамонларини еъзозлаб келмоқда.
Шу ўринда Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Гидромелиорация факултети декани Aлишер Фатхуллойев, “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси мудири Aйбек Aрифжонов, “Професионал таълим ва жисмоний маданият” кафедра мудири Зуҳра Исмоилова ҳамда декан ўринбосарлари томонидан 14-январ “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан Лашкарбеги маҳалласида истиқомат қиладиган Aбдуллажон Aртикбайевдан хабар олинди. Меҳнат фахрийсига "Гидромелиоция" факултети раҳбарияти томонидан совғалар берилди. Уруш фахрийси Институт томонидан кўрсатилган бундай еътибордан хурсанд ва ўз миннатдорчилигини изҳор етди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати