Бир асрнинг икки даҳоси
Жорий йилнинг 13 февраль куни ТИҚХММИ Қарши филиали ҳамда Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда филиал фаоллар залида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишлаб "Бир асрнинг икки даҳоси" шиори остида викторина, мақом ва мушоира кечаси бўлиб ўтди. Тадбирни ТИҚХММИ Қарши филиали директори З.Муқимов очиб берди. Алишер Навоий ва Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Филиал директори тадбирни юқори савияда ўтказилишига яқиндан ёрдам берган ҳамкор ташкилотларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Тадбир сўнгида викторина мусобақасида ғолиб жамоаларга ва фаол ўқувчи-ёшларга диплом ва эсдалик совғалари берилди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Рўзиқулов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов