Ишга марҳамат!
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 2020 йил 14 февраль куни “Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг” бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда Сирдарё вилояти Ховос туманида жойлашган “RS SUCCESS AGRO” маъсулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасидан келган вакиллар, корхона раҳбари Ибрагимова Робия Шавкатовна, кадрлар бўлими бошлиғи Устименко Сусанна Александровна биргаликда “ҚХМ”, “ҚСХЭТ” ва “ГИМ” факультетларнинг битирувчи талабалари билан ишга қабул қилиш бўйича суҳбат ўтказишди.
“Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг” бўлими Х.Хайитов