Ер ресурсларини бошқариш соҳаси мутахассислари билан махсус семинар

Мамлакатнинг иқтисодиёт тармоқлари учун олий маълумотли, рақобатбардош кадрлар тайёрлашда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси муҳим аҳамиятга эгадир. Жорий йилнинг 9 апрель куни Ер ресурсларини бошқариш факультетида соҳага оид иш берувчи ташкилот ва корхоналардан етакчи мутахассисларни ҳамда соҳа вакилларини жалб қилган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини ўқув режаларидаги фанлар ва ўқув дастурларини муҳокама қилиш ва такомиллаштиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ушбу семенарда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси, Республика Аэрогеодезия маркази, “Картография” корхонадан мутахассислар ҳамда Тошкент геодезия ва картография коллежи директори иштирок этдилар.

Семинарда 5313400–“Геодезия ва геоинформатика”, 5311200-“Ерларни масофавий зондлашда инновацион технологиялар”, 5410700-“Ер кадастри ва ердан фойдаланиш”, 5311300- “Кадастр (ҳудудлар давлат кадастри)” бакалавриат таълим йўналишлари, 5А313401-“Геодезия ва геоинформатика”, 5А410701-“Ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш” магистратура мутахассисликлари ўқув режаларидаги фанлари муҳокама қилинди ҳамда илм-фан тараққиёти ва ишлаб чиқаришнинг бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда янги фанларни ўқув режасига киритиш бўйича таклифлар берилди.

“Геодезия ва геоинформатика” кафедраси доценти С.Н.Абдурахмонов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати