«Платформа» ўқув марказидаги тренингда

Жорий йилнинг 7 - 11 - май кунлари Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури доирасида амалга оширилаётган БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» қўшма лойиҳаси бўйича Тошкент шаҳар, М. Улуғбек тумани, Чуст кўчаси 1 - уйда жойлашган «Платформа» ўқув марказида ташкил этилган тренингда иштирок этиш У. Отажоновга катта масъулият юклади.

Тренингнинг биринчи кунида тадбир очилишида «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» лойиҳаси раҳбари Улуғбек Исламов, «AUTHORCOACHINGGROUP» директори Динара Габдулхакова, ТИҚХММИ илмий ишлар ва инновация бўйича проректори Т. З. Султанов, Илмий тадқиқотлар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Ш.Ж.Имомовлар иштирок этиб, ушбу тадбирни очдилар ҳамда тренинг иштирокчиларига қўйилган масъулият, тартиб ва қоидаларини тушунтирдилар ҳамда иштирокчиларга муваффақиятлар тилаб қолдилар. Ҳар бир тренинг тингловчиси тегишли дастур ва тренинг қўлланмаси билан таъминланди ҳамда дастур ва қўлланма бўйича тренинг бошланди.

У Отажонов 7 - 8, 10 - 11 май кунлари бўлиб ўтган тренинг дастурида кўрсатилган ҳар бир бандлари бўйича олинган билимлар асосида кўрсатилган топшириқларни бажарди. Тренингнинг охирги, яъни 11 май 2019 йили “Суқрот мулоқоти” мавзусида битирув иши тақдимотини ҳимоя қилди. Ушбу Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури доирасида амалга оширилаётган БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» қўшма лойиҳаси бўйича олган билимларни кафедрада тақдимот қилиб ҳисобот берди. Тренингда тақдим этилган ва орттирилган малака-кўникмалар келгусида ўз ижобий самарасини беришига ишончимиз комил.

  Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов