Эътироф ва рағбат

Институтда талабаларнинг илмий – инновацион ғояларни қўллаб қувватлаш мақсадида, ўзларининг инновацион ғояларини кўрсатиб бера олган қуйидаги бир гуруҳ талаба, магистрантлар институт ректорининг эътироф ва рағбатига сазовор бўлдилар. Жумладан, “Насос станциялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташхис” мутахассислиги 1-босқич 126-гуруҳ магистранти Муҳаммаджонов Ахмаджон “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар учун ахборот тизимини яратиш” номли SmartFermer.uz лойиҳасини дастлабки нусхасини тайёрлаганлиги учун 2 000 000 сўм миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилди. “Гидромелиорация факультети” 2-босқич 203-гуруҳ талабаси Турдиев Акбарали “Smart Gidro eko-iqtisodiy hudud” номли лойиҳасини дастлабки нусхасини тайёрлаганлиги учун 1 000 000 сўм миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилди. “Гидромелиорация факультети” 2-босқич 218-гуруҳ талабалари  Тошпўлатов Боходир ва Нормуродов Жамолбек ўзларининг Сув сатҳини электрон тарзда ўлчашга мўлжалланган “Гидроэлектрометр” номли қурилманинг дастлабки нусхасини тайёрлаганликлари учун 750 000 сўмдан пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Шу каби инновацион ғоялари, ишланма ва лойиҳалари мавжуд бўлган институтимизнинг профессор-ўқитувчиларини, докторант ва ёш олимларини, магистрант ҳамда талабаларини “Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш” бўлимига мурожаат қилинг. Инновацион ғояларингиз бор бўлса, шошилинг, биз сизни кутиб қоламиз. Манзил: Институтнинг Б-биноси, 2-қават 233 хона.  Мурожат учун телефон: 71 237-19-61  Биз албатта сизни қўллаб қувватлашга доимо тайёрмиз!!!

 

Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш бўлими ходими  С.Меликузиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов