Илмий янгиликлар сари очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 13 июнъ куни "Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультетининг бир гуруҳ ёшлари билан В-бинонинг 8-маърузалар залида институт Илмий - тадқиқотлар, инновациялар ва илмий - педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Ш. Имомов, Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими ҳамда Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходимлари билан биргаликда учрашув ўтказилди.

Учрашув мобайнида бевосита талабалар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Ш.Имомов сўзга чиқиб ҳозирги кунда яратилаётган янгиликлар, ёшларга қаратилаётган эътибор тўғрисида айтиб ўтди. Ш. Имомов талабаларнинг қизиқишлари, ғоя-таклифларини эшитган ҳолда, уларни илмий-тадқиқот ишларига тўғри йўналтириш ва ўқув жараёнини ишлаб чиқариш билан интеграциясини таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. ҚСХЭТ факультети декани А.Исаков факулътет иқтидорли ёшларини юзага чиқариш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, уларнинг илмий янгилик ҳамда ғояларини тўғри йўналтириш зарурлигини таъкидлади. Учрашув мобайнида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва ўз таклифларини билдирдилар.

Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими методисти З.Темирова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов