“Маънавият фестивали” доирасида “Ёшлар оқшоми” ташкил этилди
Жамиятнинг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавият эканини Давлатимиз раҳбари алоҳида эътироф этганлари маълум. Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган “Маънавият фестивали” бутун республика бўйлаб ўтказилаётгани эътиборга молик. Институтимизнинг талабалар турар жойларидаги талабаларга ҳам ана шу туйғуни сингдириш ҳаракати йўлга қўйилгани қувонарлидир.
11 август куни “Ёшлар оқшоми” ташкил этилди. Унда фаол, иқтидорли талабаларнинг ҳаваскорлик чиқишлари қўшиқ ва рақс билан уланиб кетди. Айниқса, “Тарғибот” гуруҳининг ичакузди ҳангомалари даврага файз киритди. Тадбирда фаол қатнашган, интеллектуал салоҳияти юқори бўлган талабаларга эсдалик совғалари ва китоблр тақдим этилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати