​Музей – мозий ва мангулик муҳри

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар давлат музейи 1965 йилда ташкил топган. Музей экспозицияси Қуролли Кучлар тарихи, Марказий Осиё халқлари ҳарбий санъати, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ривожланишининг ҳозирги даврини акс эттиради. Шунингдек музейда буюк саркарда Амир Темурга бағишланган алоҳида "Темурийлар даври ҳарбий санъати" экспозицияси ҳам мавжуд. Бу ерда ҳарбий юришлар хариталари, аскарлар сафланишининг схемалари, қурол-аслаҳалар, нишонлар ва Темурийлар даврининг бошқа экспонатлари ўрин олган. Ўзбекистон халқининг иккинчи Жаҳон урушида иштирокига бағишланган экспозиция ҳам мавжуд. "Мустақил Ўзбекистонни қўриқлаш" экспозициясида қўшин турлари, ҳарбийлар ҳаёти, уларнинг жанговар ва ҳарбий-сиёсий тайёргарлиги ҳақида маълумотлар олиш мумкин.

Бугун 2018 йил 12 январь куни институтимиз “Гидромелиорация” факультети Сув хўжалиги ва мелиорация таълим йўналиши 104-гуруҳ талабалари гуруҳ мурабийи, “Тупроқшунослик ва деҳқончилик” кафедраси доценти Буриев Салимжон бошчилигида Қуролли кучлар давлат музейига ташриф буюришди. Талабалар музейнинг 3-қаватида Ўзбекистон ҳудудида кўп асрлар давомида ҳарбий соҳанинг ривожланиш тарихи билан танишдилар. Музейнинг 2-қаватида эса Ўзбекистон ҳарбийларининг мустақиллик йилларида шаклланиш босқичлари ўз аксини топган. Гуруҳ талабалари Ўзбекистон ҳарбийларининг мустақиллик йилларида кўрсатган жасорат намуналари билан танишишди. Талабалар музейга ташрифдан катта таассуротлар билан қайтишди.

Гуруҳ мураббийи С. Буриев ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов