Устоз шогирд-ла этар парвоз
11-октябр куни “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедра профессори З.Исмаилова раҳбарлигида Тарбиявий иш методикаси дарсида “ГМ”ва “КХЭА” факультетининг Касбий таълим йўналиши 3-босқич талабаларида “Ётоқхоналарда тарбиявий тадбирларни ташкил этиш” мавзусида “Устоз-шогирд”тизими асосида “Бинар” дарси ташкил этилди. Дарснинг мақсади талабаларда айниқса бўлажак касб таълими ўқитувчиларида тарбиявий тадбирларни режалаштириш, ташкил этиш ва ўтказиш методикаси бўйича билим, кўникма ва малакасини шакллантиришдан иборат эди. Бугунги дарсда ана шу мақсадга эришилди.
Гуруҳ сардори С.Имомалиева ва ўқитувчи З.Исмаилова томонидан дарслар педагогик технологияларга асосланган ҳолда ташкил этилди. Гуруҳ сардори талаба бугун талаба эмас, балки ўқитувчи сифатида фаол қатнашди. Гуруҳдагилар 3 тага бўлинган ҳолда ҳар бирига берилган топшириқлар доирасида ишлашди. 1 та гуруҳ эса намунали гуруҳ сифатида биринчилар қаторида тайёргарлик кўриб 3 та жамоа олдида ўзини намунали гуруҳ эканлигини кўрсата олдилар. Буларга С.Имомалиева томонидан рағбатлантириш бали берилди ва шу тариқа гуруҳларда иш жараёни олиб борилди. Берилган вақт давомида жамоалар ишлаб, кетма кетликда тақдимотларини тақдим этдилар ва улар ҳам бири-кетин мезонлар асосида баҳоланиб борилди.
Натижада:
- барча талабалар бугунги дарс жараёнида баҳоландилар;
- ўзларига хос тадбирларни ташкил этиш билим ва кўникмасига эга бўлдилар;
- “Ахборот соатлари”, “Ётоқхонадаги тадбирлар”ва аудиториядан ташқари тадбирларни ўтказиш малакасига эга бўлдилар.
Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов