Спорт-соғлик гарови!
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 2 ташаббусси - ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш ташаббусидир. Шу юзасидан ТИҚХММИ спорт мажмуасида 2019 йил 12 октябрь куни "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультети 1-курс талабалари ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича факультет биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 7 академик гуруҳлар жамоалари ўртасида беллашувлар бўлиб ўтди. Мусобақа якунида ғолиб жамоалар факультет декани томонидан совғалар билан тақдирландилар.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти
Институт матбуот котиби Рахимбой Жуманиёзов