Филиалимиздаги тадбирлар
2019 йил 5-12 октябр кунлари ТИҚХММИ Қарши филиалида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 сентябрдаги 842-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида филиал профессор-ўқитувчилари ўртасида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида спартакиада бўлиб ўтди. Унда филиалнинг барча профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этишди. Хотин-қизлар ўртасида волейбол, бадминтон, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича, эркаклар ўртасида спортнинг мини футбол, бадминтон, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақа натижаларига кўра ғолиблар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов