Кафедра филиали жиҳозланди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда Олий таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар етук кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.10.2019 й. ПҚ-4486 “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Қарори бунинг яққол намунасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.10.2019 йил ПҚ-4486 сонли Қарорининг 7-бандига мувофиқ “Институт соҳага оид кафедраларнинг тегишли ишлаб чиқариш ва фойдаланиш ташкилотлари негизида жойлаштирилаётган ихтисослаштирилган синфларида талабаларнинг амалий ва лаборатория машғулотларини, шунингдек, ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ўташи “ишлаб чиқаришда бир кунлик машғулот” тамойили бўйича амалга ошириш мақсадида “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” йўналиши 3-босқич 309-гуруҳ талабалари 2019 йилнинг 11 ноябрь куни доцент Т.Ҳайдаров ва ассистент. Г.Муртазаевалар “Агрегат заводи” АЖ да ўқув амалий машғулотларини олиб бордилар. Корхона раҳбарияти  талабалар билан машғулот ўтиш учун махсус жиҳозланган ўқув хонаси ажратган  ва бу хонада машғулотларни сифатли ўтиш учун зарур бўлган техник воситалар-компьютер, проектор, интерактив доска билан таъминланган.

Мазкур хона ТИҚХММИ нинг “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедрасини ушбу корхонада жойлашган кафедра филиали ҳисобланади. Ўқув хонасида яратилган шароитлардан талабалар мамнун бўлишди. Бундан ташқари, ўқув машғулоти давомида етакчи мутахассис Х.Баратов мавзу бўйича зарур маълумотларни талабаларга етказди. Ўқув амалий машғулотлари бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари билан ҳамоҳанг олиб борилмоқда.

ҲФХ кафедраси ассистенти Г. Муртазаева ахбороти

Институт Матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов