Спорт билан ҳамнафас
Спорт - соғлик гарови, унга муносабат муҳим. Саломатлик ва кўтаринки кайфият ҳам, иш ва ўқиш унуми ҳам шунга боғлиқ. Талабалар эрталабдан оммавий тарзда чиқиб бугун оз бўлса-да, енгил машқлар билан шуғулланишди. Кейин ўз-ўзидан волейбол, баскетбол, футбол ўйинлари бошланиб кетди. Хоҳлардикки, бугунги кайфият яна давом этсин, ташқарида бўлмаса ҳам ичкари қаватларда эрта тонгдан мусиқа садоси остида яхши кайфият билан кўп эмас 15 дақиқа спорт билан шуғулланиш фойдалидир.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов