Хавфсиз ҳаёт тақозоси
Инсон ҳаётига қутқу солувчи ва хавф туғдирувчи ҳолатларда ёрдам қўлини чўзиш ва қутқариш зарурати табиий. Бунинг учун, албатта, назарий ва амалий тайёргарлик лозим.
“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” йўналиши 409 - гуруҳ талабалари 13 ноябр куни фавқулодда вазиятларда қўлланиладиган замонавий жиҳозлар билан яқиндан танишиш ва соҳага доир янги технологияларни ўрганиш мақсадида Хожиев Алиакбар, Мирхосилова Зулфия ҳамда Саидхўжаева Нафиса бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошидаги “Республика тез ҳаракат қилиш маркази” га бордилар.
У ерда соҳа мутахассислари талабаларга қутқарув ишларини бажаришда қўлланиладиган асбоб-ускуналарни таништирдилар. Олган назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида талабалар амалий машғулотларни ҳам ўтадилар.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов