Tаянч докторантларнинг ҳисоботлари
Жорий йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Германиянинг Фольксваген (Volkswagen Stiftung) фонди кўмагида Германиянинг Лейбниц Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш (IAMO) ИТИ ва ТИҚХММИ ҳамкорлигида ташкил этилган “SUSADIСА - Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш” докторантура (PhD) мактаби лойиҳаси таянч докторантларининг 2020 йил давомида олиб борган илмий тадқиқотлари бўйича ҳисоботлари ҳамда илмий фаолиятлари муҳокамаси бўлиб ўтди.
Зоом платформаси орқали ташкил этилган учрашувда Германиянинг бир қатор университетлари профессорлари, ТИҚХММИнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда лойиҳа кординатори ва докторантлари иштирок этишди. Онлайн ташкил этилган ушбу учрашувда дастлаб Проф. Мартин Петрик SUSADIСА лойиҳаси бўйича бир йил давомида амалга оширилган ишлар, ташкил этилган учрашувлар ва модул курслар бўйича тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши билан боғлиқ масалаларга қаратилган иқтисодий, ижтимоий ҳамда экологик йўналишларни қамраб олувчи “Ўзбекистонда шаклланаётган кластер тизими бўйича пахта етиштиришнинг иқтисодий таҳлили”, “Марказий Осиёда ўсимликлар диверсификацияси: сиёсат, ҳал қилувчи ва ижтимоий омиллар”, “Иқлим ўзгаришининг суғорма деҳқончиликка таъсири ва Марказий Осиёда мослашиш имкониятлари” ва “Ўзбекистонда сувни тўғридан-тўғри ёки билвосита бошқаришни тадқиқ этиш” каби мавзулар доирасида илмий изланиш олиб бораётган докторантларнинг ҳисоботлари тингланди. Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ҳамда профессорлар томонидан докторантларга илмий йўналишлари бўйича қўшимча маслаҳатлар бериб ўтилди. Икки кун давом этган ушбу онлайн учрашувда ёртилган мавзулар бугунги кун учун долзарб хисобланиб, қизғин мунозара ва муҳокамаларга бой бўлди ва якуний қисмида кейинги йил учун режалар тузилди.
Қуйидаги линклар орқали лойиҳа тўғрисида тўлиқроқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин:
Website: https://www.iamo.de/en/research/projects/details/susadica/
Facebook: https://www.facebook.com/susadica/
Telegram: https://t.me/SUSADICA_in_TIIAME
ТИҚХММИ матбуот хизмати