Бизнес ва тадбиркорлик

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилгандилар.

Шу муносабат билан “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури асосида тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш марказининг ўқув курслари ташкил этилганди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, "Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультетида таҳсил олаётган фаол талабалар “Маънавият хонаси”да ўтказилаётган ўқув курсларида фаол қатнашмоқдалар. Тадбир бандадан, тақдир яратгандан деган нақл бежиз айтилмаган. Ўз мақсади, ғоясини ифода этиш учун аввало, фикр сўнгра нутқ маҳорати керак. Курсдаги таълим жараёнида ана шу талабларга қатъий амал қилинади.

"Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультети Маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини Ш.О.Бердиев ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов