Устоз ва шогирдлик анъанаси
Mаълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли ва 2018 йил 8 майдаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги ПҚ-3702 сонли қарорларида соҳамизага дахлдор муҳим йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилганди.
Унда қайд этилганидек, олий таълим жараёнида назария ва амалиёт яхлитлигини таъминлаш, талабаларнинг малакавий амалиётларини ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказишни самарали ташкил этиш, ҳар бир талабанинг тегишли тармоқ (соҳа)нинг муайян ташкилотлари ва корхоналарида малакавий амалиётлари тизимли равишда ўтказилишини ташкиллаштириш, талабаларнинг ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётларини соҳавий корхона ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан чамбарчас боғлаш зарур. Шунингдек, корхона ва ташкилотлар объектларида талабаларнинг амалиётини ташкил қилиш ва устоз-шогирд тизими асосида ўтилишини таъминлаш ҳамда талабаларни ишлаб чиқаришнинг янги меъёрий ҳужжатлари, замонавий информацион дастурий таъминот маҳсулотлари билан яқиндан таништириш, тизимдаги корхоналар ва ташкилотларда талабаларнинг илмий ишларини бажаришга кўмаклашиш каби белгиланган вазифалар амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 6 - ноябрь санасида ТИҚХММИИда “Гидромелиорация” факультети “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси мудири, доцент Д.В. Назаралиев вилоятлар сув омборлари бошқармалари бошлиқлари билан ҳамкорлик борасида суҳбат ташкил этилди. Учрашув жараёнида ҳамкорлик шартномасини тузишга келишиб олинди.
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов