Сўз санъатининг бошланиши фольклордадир
Жорий йилнинг 13 декабр куни “Огaҳий” таваллудининг 210 йиллиги муносабати билан “Б” ўқув биноси 4 - қаватида жойлашган мажлислар залида “ИБРАТЛИ, ИЖОДКОР ИНСОНЛАР” рукнида Хоразм бахшичилик мактаби ижодкорларидан бири Матякубов Отaхон бахши билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда “Гидротехника қурилиши” факультети талабаларидан 160 нафар талаба ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. Тадбирни Р.Жуманиязов кириш сўзи билан очиб, бахшилик санъати бўйича йиғилиш иштирокчиларига маълумот берди-да ва меҳмон Отохон бахши Матякубовга навбат берди.
Маърузачи ўз ижоди ҳақида тадбир иштирокчиларига сўзлаб берди ҳамда шогирдлари билан ўзининг ижодидан ҳамда “Огаҳий” ғазалларидан ижро этиб берди. Тадбир сўнгида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Қ.Чориев мехмонни институт раҳбарияти номидан табриклади.
“ГТҚ” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов