Ҳамкорлик-ютуқлар гарови
2020 йил 12 декабрь куни соат 11:00да Б-ўқув биноси “Турон банк” АТБ ўқув хонасида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари учун “Турон банк” АТБ Чакана хизматлар кўрсатиш депортаменти директори ўринбосари Вахабов Элдор Бахтиярович “Халқаро пул-ўтказмалари” мавзусида маъруза олиб борди. Маърузада Халқаро пул ўтказмаларида ўз ўрнига эга бўлган компаниялар, “Турон банк” АТБ да мавжуд халқаро пул ўтказмалари тизимлари тўғрисида, Турон банкнинг ташқи иқтисодий фаолиятини халқаро молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш тизими хусусида, шунингдек, пул ўтказмаларининг ҳажми тўғрисида маълумотлар берилди. Маъруза қизғин баҳс мунозаралар ҳамда савол-жавоблар асносида бўлиб ўтди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати