Ёзувчи даҳосига таъзим
Буюк адиб, ўзбек ва қирғиз ҳалқ ёзувчиси Чингиз Айтматов 90 йиллик таваллуди муносабати билан Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги собиқ Бодомзор йўли кўчасига буюк адиб Чингиз Айтматов номи берилди ва шу кўчага адибнинг хайкали ўрнатилди. Жорий йилнинг 12 декабрь куни Чингиз Айтматовнинг ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Президент маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Қирғизистонинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси ва бошқа 30 тага яқин чет давлатларнинг ватанимиздаги элчилари иштирок этишди. Шу қаторда ҚХМ факультети профессор – ўқитувчилари ҳамда ҚХМ кафедраси катта ўқитувчиси А. Исаковнинг раҳбарлигида 1 – босқич талабаларининг иштироки тўла таъминланди. Ушбу маросимда талаба – ёшларимиз иштирок этишар эканлар улар қалбида адабиётга, китоб мутоалаа қилишга бўлган иштиёқлари кучайганини сезиш қийин эмас.
ҚХМ факультети Маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари И.Рахимов ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов