Билимдонлар беллашуви

“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 324-сонли мактаб хамкорликдаги умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий –маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадидаги чора тадбирлар режаси бажарилиши “Электротехнологиялар  ва электр жихозларидан фойдаланиш” кафедрасининг навбатдаги тадбирларини ўтказди. “Электротехнологиялар  ва электр жихозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти Ў.Халиқназаров, Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети Маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини Ш.О.Бердиев ва “Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” йўналиши 2 босқич 202 а-гуруҳнинг иқтидорли талабалари Н.Зияев ва Ж.Турсуновлар билан биргаликда 324-умумий ўрта таълим мактабининг 8-9-синф ўқувчилари билан Конституция менинг ҳаётимда мавзусида “Заковат” ўйинлари ўтказилди. Заковатда 8-9-синфнинг аълочи ўқувчиларидан иборат бўлган 5 та жамоа шакллантирилди. Берилган саволлар ўқувчилар ўртасида қизиқарли тарзда ўтказилди ва ҳақиқий маънода билимлар беллашуви бўлиб ўтди. Заковат натижасига кўра, энг яхши билимдон гуруҳларга I, II, III-ўринларга ажратиб олинди ва доцент Ў. Халиқназаров “ҚСХЭТ” факультети деканатининг фахрий ёрлиқлари ва ўзининг эсдалик китоблари билан табриклади.

“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети Маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини Ш.О.Бердиев ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов