Бобур билан бир бўлиб
Бобурнинг барҳаётлиги унинг ижодидаги умумбашарий гъояларга садоқатнинг мавжудлиги билан изоҳланади. 14.02.19 куни 2 - Талабалар турар жойида тарбиячи педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ташаббуси билан 1483 - йил 14 - феврал буюк шоир, тарихчи, географ Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун муносабати билан Флешмоб ўтказилди.
“Гуманитар фанлар” кафедраси доценти Хаким Азимов билан хоналарга кириб Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди, ҳаёти ҳақида талабаларга саволлар берилди. Тўғри жавоб берган талабаларни бадиий адабиётлар билан тақдирландилар.
Савол - жавобларда фаол иштирок этган талабалар “ГИМ” факултети талабаси Бахромов Маъруф, Худайқулов Сардор, “ГТҚ” факултети талабаси Бўронов Сухроб, Маткаримов Бобур, “ГТС” факултети талабаси Жалолиддинов Фаррух савол-жавобларда фаол иштирок этишди.
Тарбиячи- педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов