Бадан тарбия - соғлом мия

Спорт ёшларни жисмонан соғлом, етук ва баркамол инсон бўлиб камол топишида муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёшлар маьнавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Шу сабабдан ҳам юртимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб ёшларни спортга жалб қилиш борасида кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Талабалар турар жойида  ҳам кенг миқёсда ишлар олиб борилмоқда талабалар ҳар куни эрталаб спорт билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.

ТИҚХММИ матбуот хизмати